UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   1 00:12Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" - "Ливерпуль" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  1 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  1 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  2 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  4 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0 22:45Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир"  4 22:30"Реал"нинг 10 футболчиси "Сельта"га қарши ўйнамайди  14 22:12Кингсли Сарфо: “Ўзбекистон мадҳияси пайти қўлимни кўксимга қўйганим мамлакатга нисбатан ҳурмат белгисидир”  4 21:52"Динамо" футболчиларида маош бўйича муаммо борлиги тасдиқланди  6 21:25Суперлига. ОКМК мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, Урганчда "Хоразм" зафар қучди  17 21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  32

Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди Янгиликлар

Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди

"Нима қилишим керак эди", дея ўз ҳаракатини изоҳлади Эрон терма жамоаси дарвозабони.

Эрон терма жамоаси ва "Истиқлол" клуби дарвозабони Ҳусайн Ҳусайни ўз мухлисини бағрига босгани учун бир ўйинга дисквалификация қилинди. 

Шунингдек, Эрон интизом қўмитаси унга уч миллиард риал (тахминан 7000 евро) миқдорида жарима солди.

ВИДЕО

Мамлакатда бир неча ҳафтадан бери чекланган миқдордаги аёлларнинг футбол стадионларига киришига рухсат берилгани боис, "Истиқлол"нинг "Алюминий" жамоасига қарши ўйинни кузатиш учун стадионга юзлаб аёл мухлислар ташриф буюрганди. 

Ўйин тугашига бироз вақт қолганида мухлислардан бири майдонга бостириб кириб, "Истиқлол" дарвозабони Ҳусайнини қучоқлаб олди. 

Ўлкада, одатда, яқин оила аъзоси бўлмаган аёлларга тегиш тақиқланади.

"Мени қучоқлаб олганидан кейин нима қилишим керак эди", деди ўйиндан кейин Ҳусайни. У вазиятдан кейин унга қўпол муносабатда бўлган ҳарбийлардан ҳайратда қолганини айтган. Эрон футболи тарихида биринчи марта аёл мухлис майдонга бостириб кирди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусайни "Истиқлол" клубида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов билан жамоадош ҳисобланади. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика