"Машъал"нинг навбатдаги ўртоқлик учрашувлари
11 янв 2014 09:07
Янгиликлар
"Машъал"нинг навбатдаги ўртоқлик учрашувлари
Бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтган “Машъал” шу кунларда Янгиерда янги мавсум учун ҳозирлик кўрмоқда.
Йиғиннинг иккинчи қисми 18 январгача давом этади. Хабарингиз бор, 8 январь куни муборакликлар Тошкентда “Пахтакор”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Энди жамоамизнинг навбатдаги назорат баҳси 12 январь куни Янгиерда “Динамо”га қарши бўлиб ўтади. Ўйин 13:00да бошланади. Кейинги иккита ўртоқлик учрашуви эса 17 январга белгиланган. Шу куни “газчилар” дастлаб соат 13:00да “Сўғдиёна” билан куч синашишса, кейин 15:00да Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби ўринбосарларига қарши майдонга тушишади. Эртаси куни эса тушдан кейин футболчиларга уч кунлик таътил берилади.

championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар