UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  22 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  27

"Машъал" ёшлари Тошкентда "Пахтакор" ёшларини мағлуб этди Янгиликлар

"Машъал" ёшлари Тошкентда "Пахтакор" ёшларини мағлуб этди

Бугун Олий лиганинг 13-тури олдидан Қибрайдаги стадионда "Пахтакор" - "Машъал" ёшлари баҳси бўлиб ўтди.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечиб ҳар икки жамоа кўплаб ҳужумлар ташкил этишди. Иккинчи бўлимда устунлик меҳмонлар томонида бўлди. Аслиддин Абдиев яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади. 83 дақиқада Мақсуджон Маҳмудовни пасини Нодир Давлатов бирга-бир вазиятда голга айлантирди. Орадан икки дақиқа ўтиб Марадона Сафаров жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб дарвозанинг пастги бурчагига аниқ зарба билан тўпни жойлаб қўйди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Ушбу ғалабадан сўнг вакилларимиз тўплаган очколари 23 тага етди ва турнир жадвалида учинчи поғонага жойлашди.

Ёшлар лигаси, 13-тур.
"Пахтакор" - "Машъал" 0:2
Голлар:
0-1 Нодир Давлатов (83), 0-2 Марадона Сафаров (85)
Ҳакам: Акобирхўжа Шукуриллаев (Тошкент)
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: Қаҳрамон Баҳодиров (21),Ҳумоюн Муртозаев (67) - Навруз Олимов (37).

"Пахтакор": 1.Никита Рибкин (c), 4.Аббос Отахонов, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 7.Жамшид Юсупов, 8.Жавоҳир Сидиқов, 10.Равшан Хурсанов, 18.Андрей Сидоров, 19.Темур Толипов, 21.Навруз Олимов, 22.Нодир Юлдашев, 26.Алишер Мурзоeв.
Захира: 30.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Рашид Шарофутдинов, 15.Достон Ибрагимов, 23.Дониёр Хошимов, 29.Исломбек Каримов, 36.Билол Тошмуҳаммедов, 38.Саид Давлатжонов.

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов (c), 16.Холмурод Холмуродов (39.Мақсуд Маҳмудов 74), 27.Сирожиддин Раҳматуллаев, 29.Сардор Абдураимов (49.Дурбек Камолов. 75), 32.Аббос Омонов (28.Марадона Сафаров 71), 36.Ҳумоюн Муртозаев (45.Уйғун Бобоназаров 80), 40.Қаҳрамон Баҳодиров (4.Юнус Очилдиeв 61), 44.Сирожиддин Аллаев, 46.Ихтиёр Тошпўлатов (43.Нодир Давлатов 79), 47.Аслиддин Абдиев, 48.Турсунмурод Ҳамдамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика