"Машъал": Туғилган кунингиз билан Андреевич!
05 мар 2016 13:39
Янгиликлар
"Машъал": Туғилган кунингиз билан Андреевич!
Бугун "Машъал" клуби бош мураббийи Александр Андреевич Хомяков 47 ёшни қарши олди.
Узоқ йиллардан буён "Машъал" футбол клуби ва ўзбек футболи учун тинимсиз меҳнат қилиб келаётган мутаххасис бугун юртимизда ўзининг обрусига, кўплаб шогирдларига эга. "Машъал"даги мураббийигини болалар мактабидан бошлаган устоз бугун ўз қарашлари ва йўналишига эга бўлган Олий лига жамоасини туза олди. Мураббий қўл остидан шуғулланган ҳар бир футболчи ушбу мураббий борасида фақатгина ижобий фикрларни билдира олади.
Ундан ташқари асосий таркиб жамоамизнинг бош шифокори Дилшод Аширов ҳам бугун 34 ёшни қарши олмоқда.
Шу муносабат билан "Машъал" клубининг барча аъзолари, футболчилар, раҳбарият, мухлислари номидан клубимизнинг ҳар икки аъзосини табриклаб қоламиз. Уларга соғлиқ, ишларига ҳамиша омад ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар