UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  140 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0

"Машъал": Тайёрлов гуруҳлари. 7-турда бир ғалаба, бир дуранг Янгиликлар

"Машъал": Тайёрлов гуруҳлари. 7-турда бир ғалаба, бир дуранг

Теглар :  Машъал
Хабарингиз бор, 1999-2000, 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат биринчилиги бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг 6-гуруҳидан жой олган жамоалар ўртасидаги бир учрашув бугун Навоий вилоятида бўлиб ўтди. Иккинчи босқичнинг сўнгги 7-тур баҳси “Қизилқум”(Навоий)-“Машъал”(Муборак) жамоалари тайёрлов гуруҳлари ўртасида бўлди.

1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги баҳсда икки жамоа жанговор 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди. Микола Лапа шогирдларининг голларига Сиёвуш Ёқубов ва Дониёр Умаров муаллифлик қилди.

2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги навбатдаги тур учрашувлари эса қизғин ва муросасиз кечди.

Жонибек Эгамбердиев ва Икрем Репатов шогирдлари бўлган ёш "машъал”чилар сафарда ўзларининг ажойиб учрашувларидан бирини ўтказишди. Мубораклик ёш чарм тўп усталари Навоийлик тенгдошларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади, улар тенқурларига нисбатан 2:0 ҳисобида устун келишди. Голларни Нормирзаев ва Ғоффоровлар киритди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада “Машъал” жамоаси ўз майдонида “Қизилқум”га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурган эди.

Мубораклик ёш футболчилар сафардаги муҳим ғалабадан сўнг 16 очко билан турнир пешқадамига айланиб олишди.

Тайёрлов гуруҳлари ўртасида сўнгги тур баҳслари 17 октябрь куни бўлиб ўтади. Шу куни тайёрлов жамоаларимиз Қаршида "Насаф" ўсмирларига қарши майдонга чиқади ва гуруҳлар якунланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика