UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  2 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  7 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  22 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4

«Машъал»: Навбатдаги учрашув Ўзбекистон кубогида Янгиликлар

«Машъал»: Навбатдаги учрашув Ўзбекистон кубогида

"Шўртан"га қарши учрашувдан сўнг қисқа танаффусга чиққан "Машъал" футболчилари эртага Муборакда машғулотларга киришади.
Жамоамизнинг навбатдаги учрашуви Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичида Фарғонанинг "Цементчи" жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ушбу ўйин 12 июнда ўз майдонимизда ўтказилади. Кубок ўйинини бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди. Унга кўра бу ўйин Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига ишониб топширилган. Қанотларда Тошкентдан Серазетдинов ва Шоюсупов ёрдам беради. Захирадаги ҳакам сифатида Фирдавс Норсафаров қайд этилган. Учрашув назоратчиси Арслон Хотамов бўлади.

Бу ўйинда жамоамизга Зоҳир Қўзибоев терма жамоага жалб этилгани боис ёрдам бера олмайди.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
Биринчи учрашув. 12 июнь (жума)

«Машъал» (Муборак) – «Цементчи» (Қувасой)
Ҳакамлар:
З. Кодиров (Навоий), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Учрашув назоратчиси: А. Хотамов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика