UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  0 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  1 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  10 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  0 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  6 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  12 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  26 21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  8 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  8 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  17 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  8 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  3

"Машъал" кейинги турда Суперлига йўлланмасини нақд қилиши мумкин Янгиликлар

"Машъал" кейинги турда Суперлига йўлланмасини нақд қилиши мумкин

А ПРО-лигада куни кеча 25-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Қуйи лигада мавсум якунланишига 3та тур қолди холос. Айни пайтда Муборакнинг "Машъал" клуби катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.

Бу мавсумда А ПРО-лигада биринчи ўринни олган клуб тўғридан-тўғри Суперлигага чиқади. Иккинчи ўринни банд этган клуб эса Суперлигада 13-ўринни эгаллаган клуб билан плей-офф баҳсида майдонга тушади.

"Ифтихор" клуби 24-турдан кейин А ПРО-лигадан четлатилгани боис ушбу клуб иштирокидаги охирги тўртта баҳсда техник мағлубият ёзилади ва рақиб клубларга 3 очкодан қўшиб қўйилади. Кеча "Нефтчи" ўйнамай туриб 3 очко олди. Кейинги турларда "Шердор", "Машъал" ва "Хоразм" ҳам техник ғалабага эришишади.

"Ифтихор" билан техник ғалабани қўшганда айни пайтда Асрор Алиқулов бошчилигидаги жамоа ҳисобидаги очколар сони 54тани ташкил этмоқда. Иккинчи ўринда "Истиқлол" ва "Шўртан" ҳисобида бир хил 46тадан очко бор.

31 октябрга белгиланган 26-турда "Машъал" биринчи ўрин масаласи ва Суперлига йўлланмасини ўзи учун ижобий ҳал қилиши мумкин. Бунинг учун Ғузорда "Шўртан" билан дуранг ўйналса кифоя. Сабаби очколар тенг келиб қолган тақдирда ҳам "Машъал" "Истиқлол" ва "Шўртан"дан ўзаро ўйинлардаги натижалар бўйича устун бўлади.

Умуман олганда А ПРО-лигада охирги турлар ажойиб ўйинларга бой бўлиши аниқ. Сабаби 2 ва 6-ўриндаги клублар ўртасидаги очколар фарқи атиги 4тани ташкил этади. Айни пайтда 6-ўриндаги "Нефтчи"да ҳам плей-оффда ўйнаш учун имконият сақланиб турибди.


А ПРО-лига-2019 сўнгги 3та тур жуфтликлари:

26-тур — 31 октябрь

Оқ-тепа - Нефтчи
Ифтихор - Шердор -:+
Шўртан - Машъал
Истиқлол - Хоразм


27-тур — 6 ноябрь

Истиқлол - Оқ-тепа
Хоразм - Шўртан
Машъал - Ифтихор +:-
Шердор - Нефтчи


28-тур — 13 ноябрь

Оқ-тепа - Шердор
Нефтчи - Машъал
Ифтихор - Хоразм -:+
Шўртан– Истиқлол


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика