"Машъал": Андижондаги учрашувга тайёргарлик бошланди
04 авг 2015 22:55
Янгиликлар
"Машъал": Андижондаги учрашувга тайёргарлик бошланди
Кеча "Машъал" Олий лиганинг 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши (2:2) учрашувни ўтказди.
Бой берилган икки очкодан сўнг футболчиларимиз кейинги учрашувда янада жиддий тайёргарликни бошлади. Бугун эрталаб тикланиш машғулотларидан сўнг жамоамиз кечки машғулотларни олиб борди. Олдинда жуда ҳам жиддий ва муҳим учрашув турибди. Бу ўйин аҳамиятини ҳис қилган йигитлар ижобий натижа қайд этиш ва мухлисга қувонч улашишни мақсад қилган. Сафарда "Андижон"га қарши баҳсга жамоамизни барча аъзолари тайёр. 6 август куни ёшлар ва асосий таркиб футболчилари Андижонга жўнаб кетди. Ёшларимиз ўз ўйинини 7 август куни ўтказса, шу куни асосий таркибимиз ўйин олди машғулотларни ҳам олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" - "Машъал" учрашуви 8 август куни бўлиб ўтади.
Фикрлар