UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  7 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   5 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  6 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  9 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1

“Машъал” 8та ўйиндан кейин ниҳоят ғалаба қозонди Янгиликлар

“Машъал” 8та ўйиндан кейин ниҳоят ғалаба қозонди

Теглар :  Машъал
ПРО-Лиганинг “А” гуруҳи қатнашчиси “Машъал” жамоаси сўнгги пайтларда кутилмаганда рақибларига очко улашиб, кўпчиликни эътиборини тортаётгани бор гап.

Эътиборлиси “газчилар”нинг ғалабасиз серияси 8та ўйиндан сўнг барҳам топди. Боиси Александр Хомяков бошқарувидаги жамоа сўнгги бор, чемпионатнинг 13-турида ўз уйида “Хоразм”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шундан сўнг муборакликларни сира таниб бўлмади дейиш мумкин. Негаки, “Машъал” ортда қолган 8та ўйиннинг 4тасида дуранг қайд этиб (“Истиқлол” – “Машъал” 1:1, “Машъал” – “Динамо” 0:0, “Машъал” – “Андижон” 2:2, “Машъал” – “Норин” 0:0), қолган 4та учрашувда рақибларига имкониятни бой бериб (“Норин” – “Машъал” 2:1, “Андижон” – “Машъал” 2:1, “Динамо” – “Машъал” 2:0, “Машъал” – “Истиқлол” 1:2), қимматли очколарни қўлдан чиқариб келаётганди.

4 сентябрь, сешанба куни “Машъал” жамоаси ниҳоят ушбу ёқимсиз сериясига нуқта қўйди. Аҳамиятлиси 8та тур ўтиб, “газчилар” яна “Хоразм”ни мағлуб этди. Фақат бу сафар ўйин Урганчда кечди. Эътиборлиси муборакликлар учрашувнинг 90+5-дақиқасида рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритиб, ғалабани илиб кетди.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика