Мартин Боаке: "Ўтган йилгидан кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан"
08 фев 2022 09:10
Янгиликлар
Мартин Боаке: "Ўтган йилгидан кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан"
АГМК жамоаси кеча Туркия йиғини доирасидаги илк ўртоқлик учрашувини Қозоғистоннинг "Каспий" клубига қарши ўтказди (2:0).
Кураш ва ҳиссиётларга бой ўйинда Миржалол Қосимов шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг жамоанинг италиялик ҳужумчиси Мартин Боакега микрофон тутдик.
"Жамоадошларим билан Ўзбекистондаги иккинчи мавсумимга тайёргарлик кўряпман. Кеча Туркиядаги биринчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Қийинчиликлар бўлиши табиий. Чунки бу мавсум олди йиғини. Юкламалар таъсир қилади.
АГМКнинг ҳужум чизиғида ажойиб рақобат кечиши шубҳасиз. Мендан ташқари Зафар Полвонов, Александр Касьян борлигини унутмаслик лозим.
Жорий мавсум нечта гол ураман? Ҳозир бирор нарса дейиш қийин. Худо хоҳласа ўтган йилгидан кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан", - дейди Мартин Боаке.
Фикрлар