

30 ёшли ҳужумчи Ўзбекистондаги собиқ жамоаси "Андижон" билан келишувга эришган.
Маълумот учун, италиялик ҳужумчининг сўнгги жамоаси Туркиянинг "Болуспор" ҳисобланади. Ҳужумчи жорий мавсум туркияликлар сафида 15 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассистлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Боаке 2021 йилнинг биринчи қисмини "бургутлар" сафида ўтказган. У андижонликлар сафида 13 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урганди.



