

Ҳужумчи ва "Андижон" ўртасида узоқ давом этган музокаралардан сўнг Мартин фаолиятини яна "Андижон"да давом эттиришга қарор қилган. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.
Маълумот учун, италиялик ҳужумчининг сўнгги жамоаси Туркиянинг "Болуспор" ҳисобланади. Ҳужумчи жорий мавсум туркияликлар сафида 19 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голга ассистлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Боаке 2021 йилнинг биринчи қисмини "бургутлар" сафида ўтказган. У андижонликлар сафида 13 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урганди.



