Март ойининг энг яхши мухлислари - "Динамо"
17 апр 2017 15:04
Янгиликлар
Футбол - мухлислар учун. Бу шиорни кўпчилик жуда яхши билади. Стадионларимизга минглаб мухлислар келишса ҳар қандай футбол жозибали ўйинга айланади.
Март ойида "Динамо" клуби ўз майдонида иккита ўйин ўтказди. Иккала ўйинга ҳам 10 мингдан зиёд томошабин ташриф буюрди. Жамоа устози Олег Тюлькин "Динамо"нинг ғалабаларида мухлисларнинг хиссаси жуда катта эканини бир неча бор матбуот анжуманларида таъкидлаб ўтди.
"Навбаҳор"га қарши кечган ўйинда стадион тўлиб тошди. Хатто аренага кира олмаган мухлислар стадион ташқарисидан туриб баҳсни кузатиб боришгани албатта таҳсинга сазовор ҳолатдир.
championat.asia март ойининг энг яхши мухлислари деб "Динамо" клуби мухлисларини тан олди. Бир йил олий лигасиз қолган самарқандлик футбол ишқибозлари жамоасининг ғалабаларини кўпроқ гувоҳи бўлишларига тилакдошмиз.
Март ойида "Динамо"нинг уй ўйинларига келган томошабинлар сони:
"Динамо" - "Шўртан" (10138 томошабин)
"Динамо" - "Навбаҳор" (13105 томошабин)




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар