Маротта матбуотда "Интер"нинг икки футболчиси сотилишини маълум қилди
07 июл 2019 12:26
Янгиликлар
Маротта матбуотда "Интер"нинг икки футболчиси сотилишини маълум қилди
"Интер" спорт директори Беппе Маротта "Sky Italia" нашрига клуб Мауро Икарди ҳамда Ража Наингголан билан хайрлашишга тайёрлигини маълум қилди.
"Барчасида очиқ гапириш керак. Биз ўз лойиҳамизга мос одамларни излаймиз. Биз барча билан гаплашдик, кимдир ушбу тизимга мос тушади, кимдир эса ўз позициясини йўқотган.
Уларнинг иккиси ҳам ҳолат қандай эканлигини билади. Бироқ бу билан уларнинг қобилиятини ерга уриш ёки улардан шубха қилишимиз мумкин эмас. Улар ажойиб, иқтидорли футболчилар. Бироқ чемпионатда жамоа ғалаба қозониши керак.
Икарди ва Наингголан бизнинг кейинги режаларимиздан ташқарида. Улар "Интер"нинг бир бўлаги эмас. Мен бу гапни уларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтяпман", - деди Маротта.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар