Маркизио "Монако" ёки МЛСдан бирини танлайди
23 авг 2018 19:16
Янгиликлар
Маркизио "Монако" ёки МЛСдан бирини танлайди
"Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио катта эҳтимол билан фаолиятини Франция ёки АҚШда давом эттиради.
32 ёшли италиялик футболчи ўтган ҳафта туринликлар билан шартномани бекор қилди ва эркин агентга айланди.
"Football Italia"нинг маълумотига кўра, Маркизиога даъвогарлар орасида "Зенит" ҳам бор. Ўйинчининг ўзи эса "Монако" ёки МЛС клублари ("Монреаль Импэкт" ёки "Нью-Йорк Сити")дан бирига ўтиш вариантига қизиқмоқда.
Италия чемпионатининг ўтган мавсумида Маркизио 16та ўйин ўтказди ва битта голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар