Маркиньос: "ПСЖ энг яхши мавсумини ўтказмаяпти"
10 май 2021 17:16
Янгиликлар
Маркиньос: "ПСЖ энг яхши мавсумини ўтказмаяпти"
ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос Франция чемпионати 36-тур доирасидаги "Ренн"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
"Биз йиғилиб, жиддий тарзда суҳбатлашиб олишимиз керак. Бу каби муҳим очколарни шунчаки йўқотиш мумкин эмас. Бу биринчи бор рўй бераётгани йўқ.
ПСЖ тез-тез хатоларга йўл қўймоқда. Бу жамоа учун энг яхши мавсум эмас", - дейди бразилиялик футболчи.
Париж гранди Франция чемпионатида 36 турдан сўнг 76 очко жамғарган ҳолда, жадвалда иккинчи ўринда бормоқда. Маурисио Почеттино шогирдлари "Лилль"да 3 очко ортда боришмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар