UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  0 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  23 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  20 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  124 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17

Марказий Осиё Суперлигаси ёхуд ўзбекча утопия Янгиликлар

Марказий Осиё Суперлигаси ёхуд ўзбекча утопия

Бир неча соатдирки, футбол оммаси Европа Суперлигаси атрофидаги можароларни муҳокама қилмоқда.

Очиғи, мен учун жуда ғалати воқеа бўлди. Ухлашимдан олдин Европа Чемпионлар Лигаси футбол оламининг энг обрўли ва сердаромад мусобақаси эди. Уйғонсам, "пистанинг пўчоғи"га айланиб қолибди. Бу ҳақда дастлабки миш-мишлар тарқалганда утопияга йўйганлар ҳозир ўтиришга жой тополмаяпти. Бундан футбол ютади ёки ютқазади, билмайман. Воқеалар ривожининг кейинги қисмини олдиндан тахмин қилмоқчи эмасман. Менга кўпроқ ўзбек футболи ёқади...
Анча олдин "Facebook"да CAFAнинг мунтазам чемпионатини кўришни орзу қилишим ҳақида ёзгандим. Фурсат туғилганида шу мавзуга батафсилроқ тўхталишга қарор қилдим.
CAFA — бу Марказий Осиё Футбол Федерацияси. Унинг таркибида Афғонистон, Эрон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон футбол федерациялари бор. Орзу қилардимки, шу мамлакатларнинг энг кучли жамоалари битта мусобақа остида бирлашса. Дейлик, турнирда мазкур клублар қатнашади.

Ўзбекистон:
1. "Пахтакор"
2. "Сўғдиёна"
3. "Насаф"

Эрон:
4. "Персеполис"
5. "Сепахон"
6. "Истиқлол" (Теҳрон)
7. "Фулад"

Тожикистон
8. "Истиқлол" (Душанбе)
9. "Хўжанд"

Туркманистон:
10. "Олтин Аср"
11. "Ахал"

Қирғизистон:
12. "Дордой
13. "Нефтчи"

Афғонистон:
14. "Тўфон Херрируд"

CAFA мунтазам чемпионати ОЧЛ ёки ОФК кубогига муқобил бўлмайди, аксинча мазкур мусобақаларга йўлланма беради. Марказий Осиё Футбол Федерациясига аъзо мамлакатларнинг миллий биринчиликлари 2-дивизионларга айлантирилади ва одатий тартибда давом этаверади. Масалан, Қаршининг "Насаф" жамоаси CAFA чемпионатини ютган мавсумда "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионлигини тантана қилиши мумкин. Бунда Наманган жамоаси ОЧЛга эмас, CAFA биринчилигига йўлланма олади ва қитьа миқёсидаги турнирда иштирок этиш учун яна бир мавсум юқори дивизионда курашиши керак бўлади. CAFA чемпионатида энг паст натижа қайд этган ўзбек клуби эса автоматик равишда қуйи дивизионга тушиб, "Навбаҳор"нинг ўрнини тўлдиради.

Бу ғоя бизга нима беради?
Аввало, ажойиб футбол муҳити. Мухлислар яна стадионларга қайтади. Ўзбекистон чемпионати баҳсларига нисбатан халқаро жамоалар юртимизга ташриф буюрганида стадионларимиз атрофи гавжумлашиб қолиши ҳеч кимга сир эмас.
Иккинчидан, жуда кучли рақобат. Эрон, ўзбек ёки тожик клубларининг бир-биридан ўзишга ҳаракати минтақадаги футбол ривожига кескин таъсир қилар эди. (тасаввур қилинг, ҳар турда АГМК - "Истиқлол" ўйинидан кам бўлмаган баҳслар)
Бундан ташқари, минтақада яхлит футбол бозори пайдо бўлади. Яъни CAFAга аъзо бир мамлакат фуқароси, бошқасида легионер ҳисобланмайди. Бу эса футбол орқали нон топаётган юртдошларимиз сонини кўпайтириши мумкин. Академиядан чиқиб, ўзбек клублари таркибига кира олмаган ёш иқтидор нисбатан кучсизроқ қирғиз жамоасидан қўним топа олади. Минтақа халқлари орасидаги алоқалар янада ривожланади. Шунингдек, трансляция ҳуқуқини минимум 5 та давлатга сотган лига ўзини-ўзини ривожлантиришда давом этади. CAFA таркибидаги мамлакатларда бошқа аъзоларнинг миллий биринчиликларига нисбатан қизиқишам ортади.

P.s.: Албатта, юқоридаги фикрлар мутлоқ шахсий ва айни замонда утопия. Лекин, 24 соат олдин Европа Чемпионлар Лигаси атрофида содир бўлган воқеаларни ҳам тахмин қила олмасдик. Йиллар ўтиб, футбол хусусийлашиб кетса, бу каби ғояларнинг ҳақиқатга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Балки, ўзим амалга оширарман қачондир:)

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика