"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда

Aslanov Jasurbek
9 дек 2025, 02:35
"Реал"да Хаби Алонсонинг келажагига оид масала ўрганилмоқда.

"ESPN" хабарига кўра, душанба куни Мадрид клуби президенти Флорентино Перес жамоанинг ёмон спорт формаси ва бош мураббийнинг келажагини муҳокама қилиш учун директорлар кенгаши билан учрашув ўтказди.


Ҳисобланишича, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-тури доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши бўлажак ўйин Алонсо ўз лавозимини сақлаб қолиш-қолмаслиги борасидаги қарорни қабул қилишда жуда муҳим роль ўйнайди. Муқобил номзодлар сифатида Альваро Арбелоа ва Зинедин Зидан тилга олинмоқда.

Манбалардан бирининг таъкидлашича, "Реал"да муваффақиятсиз натижалар учун жавобгарлик ҳам мураббий, ҳам Алонсо ва унинг штаби услубларини тушуна олмаган футболчилар зиммасида деб ҳисоблашмоқда.

Бундан ташқари, мадридликлар вакилларида Алонсонинг футболчилар билан мулоқоти борасида саволлар бор: клубдагилар мураббий сўнгги ҳафталарда "жуда юмшоқ" бўлган деб ҳисоблашмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN