UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  7 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  8 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  12 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  8

Марат Мифтахуддинов: “Оқ-тепа” билан олий лигага чиқиш учун курашамиз” Янгиликлар

Марат Мифтахуддинов: “Оқ-тепа” билан олий лигага чиқиш учун курашамиз”

Яқинда биринчи лига иштирокчиси “Оқ-тепа” бош мураббийи этиб тайинланган Марат Мифтахуддинов янги жамоасида ишни бошлади.

Ўтган мавсум "Локомотив"да бош мураббий Вадим Абрамовга яқиндан ёрдам берган мутахассис эндиликда ўзи мустақил равишда жамоани бошқарадиган бўлди. 

- Марат Валентинович, ўтган мавсум “Локомотив”дан кетганингиздан сўнг сизни ҳеч қаерда учратмадик. Айтингчи бунгача қандай ишлар билан банд эдингиз?

- “Локомотив” билан хайрлашгач асосан уйда бўлдим. Назаримда ҳар бир инсон ишлаб кетган жойидан кейин фаолиятини таҳлил қилади. Мен ҳам йўл қўйилган хатолар устида ўйлаб чиқдим. Шу билан бирга яхшилаб дам олишга улгурдим.  

- “Оқ-тепа”нинг таклифи сиз учун кутилмаган бўлдими? Негаки, бунгача асосан ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келгансиз. 

- Албатта. “Оқ-тепа” мен учун бошқа таклифлар орасида энг маъқули бўлди. Чунки бошқа клублардан ҳам ўзига яраша чорловлар тушганди. Ҳаммасини тарозини палласига қўйиб, ўйлаб кўргач, биринчи лига жамоасида ишлашни лозим топдим. 

- Бу клубга раҳбариятнинг таклифи билан келган бўлсангиз керак?

- Ҳа, жамоа хўжайинлари чақирди. Суҳбатлашиб олдик. Энди астойдил ишга киришиш талаб этилади. 


- Жамоани қабул қилиб олаётганингизда қандай вазифалар қўйилди?

- Ўзингизга яхши маълумки, “Оқ-тепа” бир неча йиллардан бери ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда. Аммо жамоанинг кучлилар сафига чиқиши амалга ошмаяпти. Насиб қилса буни жорий йил уддалашга харакат қиламиз. Клуб раҳбарлари билан гаплашганимизда ҳам шу ҳақда гап борди. 

- Янги жамоангизда 3-4 кун машғулот ўтказдингиз. Хўш, илк таассуротлар қандай?

- Жамоа билан танишиб чиқдим ва менга ёқди. Клубнинг ажойиб қароргоҳи мавжуд бўлиб, у ерда ҳаммаси замонавий тарзда барпо этилган. Ишлаш учун бундан ортиқ шароитни талаб қилиш ҳам ярашмайди. Ўйлайманки бу даражадаги база олий лиганинг айрим клубларида ҳам йўқ. 

- Бунгача сизни деярли ёрдамчи мураббий постида кўрганмиз. Эндиликда эса натижага тўлиқ сиз жавобгар бўласиз. Бунга тайёрмисиз? 

- Ҳар бир мураббий қачондир мустақил бирор жамоани бошқаришни истайди. Ёш мураббийлардан эмасман. Кўп йиллардан буён футбол билан ҳамнафасман. Тажрибали мураббийлар билан бирга ҳамкорлик қилиб, ўзимга яраша маҳоратимни оширдим деб ўйлайман. Нима қилиш кераклигини жуда яхши биламан. Шундай экан ҳеч қандай қўрқув ёки ҳаяжон йўқ. 

- Биринчи лигада олдин “Машъал”да ишлаганингизни яхши биламиз...

- Ҳа, маълум муддат муборакликлар билан биринчи лигада ишладик. Аммо ундан олдин аниқроғи 1999 йили биринчи лигада “Ғазалкент”ни  бош мураббий сифатида бошқаргандим.  


- Биринчи лига ўйинларини кузатиб бораётганмидингиз?

- Тўғрисини айтганда, сўнгги пайтларда бунга имкон бўлмаётганди.  

- Ўтган йили “Оқ-тепа”да ўйнаган кўплаб етакчи футболчилар айни дамда олий лига клублари йиғинида иштирок этмоқда. Таркибдаги йўқотишлар сизни ўйга солаётган бўлса керак?

- Биламан айрим ўйинчилар ўзларини элита клубларида синаб кўриш мақсадида юрибди. Улар ҳозирча кўрикдан ўтмоқда. Демоқчиманки яна жамоамизга қайтиб келиши ҳам мумкин. 

- Режангиз бўйича бу йил таркиб қай тариқа шаклланади?

- Маҳоратли футболчилардан ҳам таклиф этишни ўйлаб турибмиз. Шунингдек иккинчи лига жамоаларидан иқтидорли ёшларни синов орқали, сафимизга қўшиб олишимиз ҳам мумкин. Таркиб ўртача ёшда бўлади. Бугунги кунда ҳам кўплаб футболчилар йиғинимизда иштирок этмоқда. Лекин уларнинг кўпчилиги билан яқиндан танишиб улгурмадик. Асосан ёшлар.  

- Бўлажак мавсумга тайёргарлик режалар қандай?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, бизда шароитлар кўнгилдагидек. Сунъий майдонга эгамиз. Тренажёр зали бор. Қолаверса пойтахтда спарринг рақиб топиш ҳам муаммо эмас. Шунинг учун феврал ойида бўлиб ўтадиган ПФЛ Кубогида иштирок этмаймиз. Чемпионатга асосан ўз қароргоҳимизда ҳозирлик кўрилади. 

- Мураббийлар штабини аниқлаб олдингизми?

- Ўтган йили бош мураббий Элдор Сакаевга ёрдам берган Шамил Исеев ҳам клуб билан хайрлашибди. Дарвозабонлар билан ишловчи мураббий Александр Кит эса ҳамон жамоада. Яна бир нафар ёрдамчи мураббий олсак бўлгани. Ҳозир бу ўринга кимни чақиришим мумкинлигини айтмай турганим маъқул. Тўғриси менга биринчи лигани яхши биладиган ёрдамчи керак. Яқин орада унинг кимлиги расман маълум бўлади. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика