UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  0 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  0 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  20 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  2 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  22

Марат Бикмаев гол уришда давом этади! Янгиликлар

Марат Бикмаев гол уришда давом этади!

Хабарингиз бор, кеча “Локомотив” Олий Лига 11-тур учрашувлари доирасида “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлди.

Анчагина шиддатли руҳда кечган беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, кечаги учрашувда “Локомотив”нинг ягона голига жамоа ҳужумчиси Марат Бикмаев муаллифлик қилди. Мазкур гол тажрибали футболчи учун жорий йилги чемпионатимиз доирасида 11-си бўлди. Айни пайтда Олий Лига тўпурарлар баҳсида якка пешқадамлик қилаётган футболчимиз ҳозирга қадар ўтказилган 10 та ўйиннинг 9 тасида рақиблари дарвозасини ишғол этди. Фақатгина “Шўртан”га қарши кечган беллашувда Марат майдонни голсиз тарк этишга мажбур бўлди.

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, Марат Бикмаев ҳозирча “Локомотив” гол урган ҳар бир учрашувда ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлмоқда. У 11 та голнинг 4 тасини пенальтидан киритишга муваффақ бўлди.



Шунингдек, “Локомотив” сафида ўйнаётган Жалолиддин Машарипов ҳам тўпурарлар пойгасида етакчилар қаторида бормоқда. Маҳоратли футболчи ҳисобида ҳозирча киритилган 5 та гол мавжуд. У шуларнинг биттасини 11 метрли жаримадан киритган.

Яна бир тажрибали футболчимиз Сардор Мирзаев эса 3 бора рақиблари дарвозабонларини ҳафа қилишга эришди. Мурод Бобожонов ҳамда Икром Алибоев ҳисобида 2 тадан гол мавжуд. Темур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев каби ўйинчилар бу йил ҳозирча бир мартадан ўз номини таблога ёзидириб қўйишга эришишди.

Яна бир жиҳат “Локомотив” ишқибозларини хушнуд этиши турган гап. Жамоамиз ҳозирда миллий чемпионатимизда энг сермаҳсул ўйин намойиш этаётган жамоа бўлиб турибди. Қолаверса, энг кам гол ўтказиб юборган клуб ҳам – айнан “Локомотив”дир. Тўплар нисбати бугунга келиб 25-7 кўриниш олган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика