UZ

Сўнгги янгиликлар

23:18Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"  1 22:51"Насаф" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:35"Пахтакор" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:02Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"  0 21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  5 21:28Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  11 21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  15 21:09Рўзиқул Бердиев: "100 та ўйин эсдан чиқиши мумкин, аммо бу учрашув хотирада қолади"  6 20:25Ўзбекистон Суперкубоги. Жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушади?  9 20:02Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини қайси ҳудудда ўтказади?  4 19:31"Футбол олами". Дурангларга бой ўтган 9-тур ҳақида барчаси  1 19:09Саулга 3 та клубдан таклиф бор  2 18:43Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг барча иштирокчилари билан танишинг  27 18:17"Боруссия Д" вингерини сотишга рози   1 17:48Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари   0

Марат Ауезниязов: "Шўртан" билан тенг ўйин бўлди" Янгиликлар

Марат Ауезниязов: "Шўртан" билан тенг ўйин бўлди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Шўртан" — "Жайхун" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Марат Ауезниязов фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин гувоҳига айландик. "Шўртан" Про лига жамоаси ҳисобланади. Умуман ўйин жиҳатдан тенглик бўлди. Лекин барибир даражада фарқ кузатилди. Мен жамоамдаги йигитлардан мамнунман. Қиладиган ишларимиз кўп. Ҳужумда камчиликларимиз бор. Мақсадимиз чемпионат ўйинларида муносиб иштирок этиб, Про лигага йўлланма олиш",- дейди Марат Ауезниязов. 


- Гуруҳдан чиқадиган жамоалар орасида "Жайхун"ни кўрамизми? 

- Очиғи билмадим. "Бунёдкор" билан учинчи турдан кейин кўрамиз. 

- Иккинчи бўлимда жамоа фаолроқ ҳаракат қилди. Ўйинни аввалроқ ҳужумкор руҳда бошлаш ўйин натижасига таъсир қилар эдимм? 

- Йигитларга хотиржам футбол ўйнашимиз кераклигини айтгандим. Футболчиларда саросима бор. Бу иккинчи ўйинимиз. Биринчи бўлимдан кейин ҳам босимсиз ҳаракат қилишни таъкидладик. 

- Ўтган ўйинда йўл қўйилган камчиликлардан қайси бири бугун такрорланди? 

- Индвидуал камчиликларимиз кўзга ташланди. Тўпни назорат қилишда, бирга-бир вазиятларда билинди. 

- "Бунёдкор" охирги 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этди. "Жайхун" бу жамоага қарши қандай тайёргарлик кўради? 

- Майдонга тушгандан кейин фақат ғалаба учун ўйнайсиз. 

- Раҳбарият томонидан клубга кубокда натижа қилиш қўйилганми ёки чемпионатда? 

- Тўғриси чемпионатда натижа қайд этиш вазифаси қўйилган. Кубок ўйинларида Про лига, Суперлига жамоалари билан ўйнаяпмиз. Йигитлар ўйиндан-ўйинга ўсишга эришишади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
22 апр 12:33:58
Erkin Murodov
Агар.адишиб.ютуб.куйганда.хозир.коракалпок.мухлислари.жар.соларди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика