UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08ЕЧЛ. "Боруссия Д" ярим финалнинг дастлабки баҳсида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  0 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  2 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  9 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман" Янгиликлар

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман"

"Женоа" матбуот хизмати бош мураббий Роландо Мараннинг Италия Кубоги доирасида "Сампдория" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини маълум қилди.

- Ғалаба жуда ёқимли бўлди, чунки оғир дамларни бошимиздан ўтказяпмиз. Якшанба кунги ўйиндан кейин айтганимдек, биз иккинчи давра учун илк тамал тошини қўйишни бошладик. Келаси йили, яъни, мавсумнинг иккинчи ярмида биз шундай ўйин кўрсатишимиз керак. Футболчиларнинг миясини тозалаб, уларнинг ҳаракатларига агрессивлик қўша олдик.

Йигитларнинг руҳий жиҳати борасида кўпроқ ишлаш керак, чунки улар майдонга тушганида шундай ўйин кўрсатиши лозимки, барча хайрон қолсин. Бу борада кўп ишлар қилдик.

Оғир дамларни ўтказаётган жамоа футболчиларига осон эмас, шундай бўлса ҳам йигитларим биринчи бўлимни ёмон ўтказмади. Аммо иккинчи бўлимдаги ўйинни инобатга оладиган бўлсак, дербида муҳим ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. 

- Танаффусда футболчиларга мотивация бериш қийин бўлмадими?
- Қийин бўляпти. Кетма-кет мағлубиятлар уларни сиқилтириб қўйган. Футболчилар қийналаётган жиҳатлар бўйича ёрдам беришга, маслаҳатлашишга доим ҳаракат қилиб келганман. Бироқ барибир барчаси футболчиларнинг ижодкорлигига, маҳоратига ҳам боғлиқ. Йигитларни табриклайман. Бу улар учун ҳар томонлама ажойиб ғалаба бўлди.

- Таркибда асосан Скамакка кўпроқ гол уряпти. Жамоадаги ҳужумчилар муаммосини бартараф эта олдингизми?
- Бугун анча вақт ўйнамаган Элдорни ҳам таркибга қайтардик. У ўйинга темп бағишлай олди. Бундан хурсандман. У аста-секинлик билан ўсиб боряпти. Биз Элдорни иккинчи даврага яхшилаб тайёрлашимиз керак. Чунки иккинчи даврадан бизда умуман бошқа режалар асосида ўйинни ташкиллаштирамиз. Ўйлайманки, футболчилар бу борада мухлисларга ўзига ҳос сигнал бера олишди.

Рейтинг: +107   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика