Мануэль Пеллегрини: "Уйдаги сўнгги ўйинимни ғалаба билан якунламоқчи эдим"
08 май 2016 23:40
Янгиликлар
Мануэль Пеллегрини: "Уйдаги сўнгги ўйинимни ғалаба билан якунламоқчи эдим"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг жамоа мухлисларига мурожаат қилди.
"Уйдаги сўнгги ўйинни ғалаба билан якунламоқчи эдим. "Сити" ЕЧЛга йўлланма берадиган ўринни олиши керак. Бу ерда эсда қоларли йилларни ўтказдим. Бунинг учун барчага, мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. "Манчестер Сити"ни, клубдаги ходимларни ва ишқибозларни ҳеч қачон унутмайман. Сизлар барчангиз жамоага кераксизлар. Ўйлайманки, келаси мавсумда жамоа барча мусобақаларда муваффақият қозонади", - дейди Пеллегрини.
Фикрлар