UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  1 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  9 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  2 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4

Манчини шогирдларидан рекордлар ёхуд Италия саралашни қандай ўтказди? Янгиликлар

Манчини шогирдларидан рекордлар ёхуд Италия саралашни қандай ўтказди?

Манчини 81 йиллик рекордни янгилашга эришди.

2017 йил ноябрь ойида Италия термаси ЖЧга чиқа олмай кўпчиликни шокка тушириб қўйганди. Ҳали саралаш босқичи давом этаётган бир вақтда, Жижжи Буффон терманинг мундиал учун либосини оммага кўрсатиб ҳам улгурганди. Асосий таркибда асосан отахон футболчилар ҳаракат қилар, Жампьеро Вентура шогирдлари зерикарли ўйин намойиш этарди. Орадан икки йил ўтди: италияликлар Евро саралашидан бир нафасда ўтиб кетишди (10 ўйинда 10та ғалаба) ва меҳмондўстлик тамойилларини буткул унутган ҳолда, рақибларини 37:4 ҳисобида таслим этишди. Охирги зарба Арманистон термасига "насиб қилди". Меҳмонлар Палермога не умидлар билан келишганди, аммо ўйин 9:1 ҳисобида якунланди.


Италия термасидан рекордлар шодаси:


• Италия тарихда 4 бор ва 1948 йилдан буён илк марта бир учрашувда 9 та гол уришга муваффақ бўлди. Аввалги сафар Лондон Олимпиадасида АҚШ ўз дарвозасидан (9:0) шунча гол ўтказганди. 1928 йил Италия Францияни шу ҳисобда мағлуб этган, бундан йирикроқ ҳисоб Антверпендаги Олимпия ўйинлари-1920 да Миср термасига қарши ўйинда қайд этилган (11:3).

• Армения билан тўқнашувда 7 футболчи гол уришга муваффақ бўлди – бунақаси илк бор! Бундай ўйинларда одатда ҳужумчилар "мазза" қилишарди, лекин тунда 3 форвард, 3 ярим ҳимоячи (Барелла ва Орсолини бир таймдан ўйнашди, лекин шунда ҳам гол уриб улгуришди) ва 1 ҳимоячи.

• Фақат 4 жамоа Евро саралашида Италиядан кўпроқ гол урган. Германия – Сан-Марино дарвозасига (13:0 2006 йил), Испания – Мальта дарвозасига (12:1 1981 йил), Голландия – яна Сан-Марино дарвозасига (11:0 2011 йил) ва Франция – Озарбайжонга (10:0 1995 йил).

• Тарихда биринчи марта Италия саралашнинг барча баҳсларида зафар қучди: юз фоизлик натижа италияликларда аввал на Евро ва на ЖЧ саралашларида бўлмаган. 

• Манчини – Италия термаси билан кетма-кет 11 ўйинда ғалаба қозонган биринчи мураббий. Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда Роберто Витторио Поццонинг рекордини янгилаганди (1938 йил унинг қўл остидаги жамога қаторасига 9 учрашувда ғолиб бўлганди), Армения билан тўқнашув орқали Манчини ғалабали сериясини давом эттирди.

• "Рома" мухлислари учун ёқимли хабар: Николо Заньоло Италия термаси сафида майдонга тушган ва гол урган (рим жамоасининг) энг ёш футболчиси бўлди: 20 ёш 139 кунликда дубль. Николо бу борада клуб афсонаси Даниэле Де Россини (21 ёшда ва 42 кунлик) ортда қолдирди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика