

Улар 20 ноябрьь куни АҚШ термасига қарши бўладиган баҳсда иштирок этишмайди.
«Football Italia» нашрининг хабарига кўра, Жоржо Кьеллини, Алессандро Флоренци, Жожиньо, Лоренцо Инсинье ва Чиро Иммобиле терма жамоа лагерини тарк этишган.
Учта учрашувдан етти очко жамғарган Португалия терма жамоаси Миллатлар лигасида плей оффга йўл олган бўлса, италияликлар беш очко билан А лигасида иштирокларини давом эттириишади. Ушбу гуруҳнинг яна бир вакили Польша термаси эса В лигада иштирок этади.
Италия-АҚШ терма жамоалари баҳси 20 ноябрь куни Генк шаҳрида “Луминус Арена” стадионида бўлиб ўтади.



