"Манчестер Юнайтед" Сульшер учун "Мольде"га 500 минг фунт тўлайди
29 мар 2019 16:56
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Сульшер учун "Мольде"га 500 минг фунт тўлайди
"Манчестер Юнайтед" клуби Уле-Гуннар Сульшернинг собиқ жамоаси "Мольде"га 500 минг фунт тўлаб беради.
Бу пуллар Норвегия клуби Сульшернинг МЮда қолишига қаршилик қилмаслиги учун ўтказиб берилади. "Мольде" ўтган йилнинг декабрь ойида мутахассисни жорий мавсум охиригача "Қизил иблислар"га қўйиб юборгани учун 500 минг фунт олган эди.
Кеча, 28 март куни Уле-Гуннар Сульшер "Манчестер Юнайтед" билан 3 йилга мўлжалланган тўлақонли шартнома имзолаганди.
МЮ Сульшер қўл остида АПЛда ўтказган 13та учрашувнинг 10тасида ғалабага эришди, 2 марта дуранг қайд этди ва битта баҳсда мағлубиятга учради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар