

"Bild" хабарига кўра, манкунианликлар "Реал" хавбеки учун 75 миллион евро тўлашга тайёрлар. Футболчининг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Олдинроқ Крооснинг ўзи ҳам 2014 йилда МЮга ўтиши мумкин бўлганини тасдиқлаганди. Бироқ ўша пайтда клублар трансфер нархини келиша олишмаганди.
Ушбу мавсумда Кроос "Реал" таркибида 4 ўйинда қатнашиб, 1 гол киритишга эришди.



