"Манчестер Юнайтед" қишда "Реал"нинг асосий футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Mirjalol Normatov
15 сен 2019, 10:49
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.

"Bild" хабарига кўра, манкунианликлар "Реал" хавбеки учун 75 миллион евро тўлашга тайёрлар. Футболчининг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.

Олдинроқ Крооснинг ўзи ҳам 2014 йилда МЮга ўтиши мумкин бўлганини тасдиқлаганди. Бироқ ўша пайтда клублар трансфер нархини келиша олишмаганди.

Ушбу мавсумда Кроос "Реал" таркибида 4 ўйинда қатнашиб, 1 гол киритишга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›