UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  1 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  3 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  18 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3

"Манчестер Юнайтед" Маркос Льоренте учун 80 миллион евро таклиф қилди?! Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" Маркос Льоренте учун 80 миллион евро таклиф қилди?!

AS "Манчестер Юнайтед"нинг Маркос Льорентега 70 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида ёзмоқда.

26 ёшли футболчи Ла Лигада етакчилик қилаётган жамоанинг муҳим ўйинчиларидан биридир, "Атлетико" "Барса"дан 4 очко кўп жамғарган.

Марказий ярим ҳимоячи жорий мавсум Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида "Рохибланкос" сафида 10та гол ва 9та ассист қайд этди.

У ярим ҳимоянинг олдинги чизиғида фойдаланилмоқда, "Реал"да эса таянч зонасида ўйнарди.

Бундай универсаллик "қизил иблислар" эътиборини тортда ва уларга айни дамда таянч ярим ҳимоячиси зарур, сабаби шартнома билан боғлиқ муаммо ҳал этилмаса, Поль Погба кетиши мумкин.

"Англия клуби "Атлетико" билан боғланди ва ярим ҳимоячи учун 80 миллион евро (70 миллион фунт) таклиф қилди", - дейилади AS хабарида.

"Атлетико" Льорентени сотишни режалаштирмаган, аммо бундай ажойиб таклиф "Рохибланкос"ни битимни кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин, сабаби ушбу маблағ коронавирус сабаб келиб чиққан молиявий инқироз, ҳамда ЧЛ плей-оффига чиқа олмаганлик сабабли маблағсиз қолишни ёпиб кетиши мумкин.

Шунингдек ўйинчини Испания пойтахтидан ёмғирли Манчестерга кўчишга кўндириш зарур.

Аммо Маркос Льоренте жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламаяпти. Унга "Атлетико" ёқади ва клубни севади, Маркос Мадриддан кетмоқчи эмас. У Испания пойтахтида янги уй қурмоқда.

"Бу ҳақиқат, у ўз меҳнати орқали маошининг кўтарилишига сабабчи бўлди, аммо у молиявий инқироз пайтида "Атлетико"дан маошини кўтаришни талаб қилмаган эди".

Льорентенинг нархи яқинда 43 миллион фунтдан 60 миллион фунтга қадар кўтарилди.

"У Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўтган мавсумдаги ғалабали ўйиндан бери ўзининг ажойиб ривожланиши билан кишини лол қолдирмоқда", - дейди Испания минтақавий менежери Тобиас Бласейо.

"Льоренте - мослашувчан ўйинчи ва мунтазам равишда голлар урмоқда, у ҳали ҳам жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланиши мумкин".

"Реал" академиясидан чиққан ўйинчи 2019 йилнинг ёзида "Атлетико"га 30 миллион евро эвазига ўтганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика