"Манчестер Юнайтед" - камбэклар "қироли"!
06 дек 2020 10:24
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" - камбэклар "қироли"!
"Манчестер Юнайтед" кеча сафарда "Вест Хэм" майдонида иродали ғалабага эришди, 3:1.
Қайд этиш керак, Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари ушбу мавсум АПЛда сафарда ўтказилган барча учрашувларда иродали ғалабага эришди.
Сафарда 5 ўйин ўтказган МЮ аввалига "Брайтон"га қарши баҳс олиб борди. 1:0 ҳисобида ортда бораётган манкунианликлар якунда 3:2 ҳисобида муваффақият қозонди.
Кейинчалик "Ньюкасл" 4:1 ҳисобида мағлуб этилди. Ваҳоланки, 2-дақиқада МЮ гол ўтказиб юборганди. Жамоа "Эвертон"га 0:1, "Саутгемптон"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганди ва улар дарвозасига учтадан гол урилди, худди "Вест Хэм"да бўлгани каби.
"Манчестер Юнайтед" навбатдаги сафар учрашувини 18 декабрь куни "Шеффилд"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар