"Манчестер Юнайтед" грузиялик дарвозабонни сотиб олиши мумкин
25 май 2022 22:24
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" грузиялик дарвозабонни сотиб олиши мумкин
"Валенсия" дарвозабони Георгий Мамардашвили фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Diario AS хабарига кўра, грузиялик дарвозабон ёзда жамоани тарк этмоқчи бўлган Дин Хендерсоннинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Қайд этилишича, "кўршапалаклар" ўз дарвозабони учун 15 миллион евро талаб қилмоқда. Мамардашвили "Манчестер Юнайтед"га ўтиб, у ерда Давид де Хеага ўринбосар ролини ўйнашга рози бўладими ёки йўқми, аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Мамардашвилини январда "Валенсия" сотиб олганди. Бунгача грузин посбони Тбилисининг "Динамо" жамоасида тўп тепган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар