"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди
10 май 19:20
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди
Доннарумма "қизил иблислар" эътиборини тортди.
"Манчестер Юнайтед" клуби ПСЖ ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма бўйича таклиф билан чиқишга тайёр.
26 ёшли италияликнинг парижликлар билан шартномаси 2026 йилнинг июнида якунига етади ва унинг шу ёзда кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпаймоқда.

Аввалроқ "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишидан ташқари, "Ювентус" ва ҳатто Доннарумма билан Чемпионлар Лигаси финалида ўйнайдиган "Интер" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"TEAMtalk"нинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим шахсан клуб раҳбариятидан Доннарумма трансфери бўйича таклиф билан чиқишни сўраган.
Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи экани хабар қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар