"Манчестер Юнайтед" АҚШда турнир ташкил қилади

Sherzod Nurmatov
10 мар 2025, 12:33
МЮ ёзда мавсумолди турнир учун АҚШга боришини расман тасдиқлади.

Техник директор Жейсон Уилкокснинг таъкидлашича, саёҳат футболчиларга мавсумга энг яхши шароитларда тайёргарлик кўришда ёрдам беради ва мухлисларга топ-ўйинларни кўриш имкониятини беради. Энди Коулнинг қўшимча қилишича, мусобақа АПЛ даражасадаги реклама бўлади.

Учрашувлар тақвими

26 июль – "Вест Хэм" ("Метлайф-стэдиум", Нью-Жерси)

30 июль – "Борнмут" ("Солжер Филд", Чикаго)

3 август – "Эвертон" ("Мерседес-Бенц Стэдиум", Атланта)

"Юнайтед" ҳозирда қийин мавсумни бошдан кечирмоқда, аммо бу тур жамоага АПЛдаги кураш кайфиятига киришида қўл келиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›