"Манчестер Сити"нинг ўз "Петр Чех"и пайдо бўлди (фото)

Aslanov Jasurbek
12 сен 2017, 13:37
Бир неча кун аввал "Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон "Ливерпуль"га қарши баҳсда жиддий жароҳат олган эди.

"Шаҳарликлар"нинг йирик ғалабаси (5:0) билан тугаган ўйинда, "қизиллар" футболчиси Садио Мане бразилиялик посбоннинг юзига зарба берди ва Эдерсон учрашувни муддатидан аввал якунлади.

Эдерсон кеча шифокорлар рухсати билан яна машғулотларда иштирок этди, бироқ махсус бош кийимда.

Эслатиб ўтамиз, Петр Чех 2006 йилда бошидан жароҳат олгани туфайли ҳозиргача шунга ўхшаш бош кийимда майдонга тушади.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›