"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти
12 окт 19:49
Янгиликлар
"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти
"Манчестер Сити" клубнинг спорт директори Чики Бегиристайн кетаётганини тасдиқлади.
60 ёшли испаниялик ўрнини 41 ёшли португалиялик Угу Виана эгаллайди.
"Кўплаб совринлар ютган, "Манчестер Сити"да 19 йил меҳнат қилган Чики клублар ўртасидаги ЖЧдан сўнг жамоани тарк этади. Унинг ўрнини "Спортинг"даги Угу Виана эгаллайди.
Виана 2025 йилнинг ёзидан ишга киришади, аммо яқин ойлар ичида Чики билан ҳамкорлик қилади" - дейилади клуб баёнотида.
Фикрлар