"Манчестер Сити"га ўтиши керак бўлган футболчи келишилган ўйинларда гумонланмоқда
19 авг 2023 00:55
Янгиликлар
"Манчестер Сити"га ўтиши керак бўлган футболчи келишилган ўйинларда гумонланмоқда
"Вест Хэм" футболчиси Лукас Пакетанинг "Манчестер Сити"га ўтиш ишлари якунланмаслиги мумкин.
Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, 25 ёшли футболчи ўйинларга ставка қўйганликда гумонланмоқда. Бу борада Англия ФА тегишли тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. Катта эҳтимол билан футболчига қаттиқ санкциялар қўлланилиши мумкин.
Олдинроқ бразилиялик футболчи "Манчестер Сити" билан 6 йиллик шартнома борасида келишиб олгани борасида маълумотлар тарқаганди. У жароҳат олиб сафдан чиққан Кевин де Брюйненинг ўрнини босиши керак эди. "Шаҳарликлар" футболчининг трансфери учун 85+10 млн фунт тўлаши кутилганди.
Ўтган мавсумда "Брентфорд" футболчиси Айвен Тоуни ҳам ставкалар билан боғлиқ ишларга аралашгани учун 8 ойга футболдан четлатилиб, 50 минг фунт жаримага тортилганди.
Фикрлар