"Манчестер Сити" Кевинга янги шартнома таклиф қилди
10 мар 2021 23:49
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Кевинга янги шартнома таклиф қилди
"Манчестер Сити" ўз етакчиси Кевин Де Брюйнени узоқ вақтга жамоада олиб қолмоқчи. "Шаҳарликлар" раҳбарияти ярим ҳимоячига янги шартнома имзолашни таклиф қилмоқда.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йил июнь охиригача амал қилади.
Манбанинг хабарига кўра, 29 ёшли бельгиялик январь ойида таклифлардан бирини рад этган, "Манчестер Сити" бу гал шартноманинг молиявий қисмини яхшилаган.
Клуб футболчининг талабларини қондиришга ва унинг маошини сезиларли даражада оширишга рози. Ҳозирда у ҳафтасига 310 минг фунт олади.
Ярим ҳимоячи ушбу мавсумда "Сити" таркибида 28 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 16 та голли узатмани қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар