"Манчестер Сити" АПЛда 115та қоидабузарликка йўл қўйгани учун 2024 йил сўнгида суд қилинади
30 ноя 2023 22:26
Янгиликлар
"Манчестер Сити" АПЛда 115та қоидабузарликка йўл қўйгани учун 2024 йил сўнгида суд қилинади
Суд жараёни куз фаслига белгиланган.
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби 2009/10 йилги мавсумдан бошлаб жами 115та молиявий қоидаларни бузганликда айбланмоқда. Ушбу айбловлар келгуси йилнинг куз фаслида кўриб чиқилиши режалаштирилган. Якуний қарор эса 2025 йил чиқарилиши белгиланган. Клуб эса ҳар қандай айбловни рад этмоқда.
Ҳозирда текширув ишлари махфий тарзда, гувоҳлардан кўрсатмалар олиш босқичида ўтказилмоқда. Бу жараён келгуси йил баҳоригача давом этиши мумкин.
Аввалроқ Молиявий фэйр-плейни бузгани учун "Эвертон"дан 10 очко олиб ташланганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар