UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  12 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10

"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин Янгиликлар

"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин

"Манчестер Сити" Жек Грилишни "Астон Вилла"дан 100 млн фунтдан ортиқ суммага сотиб олгани инглиз футболида катта шов-шувга сабаб бўлганди.

Бироқ "шаҳарликлар" сафида у ўзини тўлиқ намоён этолмади, вазиятни эса "Эвертон"га ижарага ўтиши бироз ўзгартирди. Ҳозирда у айнан шу клубда қолиши мумкин.

Молиявий эксперт Стефан Борсоннинг фикрича, агар "ирислар" Грилишнинг шартномасини тўлиқ сотиб олишни истаса, буни анча арзон нархда амалга оширса бўлади.

"Бу футболчи атрофида бозорда жиддий рақобат борлигини кўрмаяпман. Ўйлайманки, у "Эвертон"да ўзини бахтли ҳис қиляпти. Менимча, "Эвертон" уни энг кўпи билан 20 млн фунтга сотиб олиши мумкин.

Агар "Сити" битимнинг сўнгги йилида уни амортизация қилинган қийматига сотиб юбориш имконига эга бўлса (ёзга бориб бу тахминан 20 миллион фунт бўлади), клуб маош юкидан қутулиш учун ҳатто кичик йўқотишга ҳам рози бўлади.

Шундан сўнг у фаолиятини хотиржам "Эвертон"да давом эттиради ва шу билан масала ёпилади. Мен унинг "Сити"га қайтиши учун реал истиқбол кўрмаяпман, бошқа жамоага йўл олиш эҳтимоли бор ҳам деб ўйламайман. Шу боис бу вариант энг мантиқийси", – деди Борсон.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
01 янв 15:56:14
Marg‘ilonlik
Бу футболчи Астон Вилла жамоасига кайтиш керак. Хар иккала томонга Фойдали буларди манимча. Вакт курсатади бу ёгини......
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика