"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди
11 июл 13:09
Янгиликлар


"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди
"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт билан келишувга эришди, деб хабар берди "Football Insider".
Манбага кўра, ярим ҳимоячи "Сити"га ўтишга рози, аммо клублар трансферни келишиб олмаган. Таъкидланишича, "Ноттингем Форест" етакчиларидан бирини сотмоқчи эмас.
Гиббс-Уайт 2022 йилдан буён "Ноттингем Форест"да ўйнаб келмоқда. 25 ёшли англиялик 2024/25 йилги мавсум 38 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 10 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар