Манба: Садио Мане "Бавария" билан уч йиллик шартнома борасида келишувга эришди
01 июн 2022 16:53
Янгиликлар
Манба: Садио Мане "Бавария" билан уч йиллик шартнома борасида келишувга эришди
Ҳужумчи Садио Мане "Бавария"га ўтишга яқин.
Футболчи Мюнхен клуби билан уч йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Дэйв Оскоп хабар бермоқда.
Мане тўғридан-тўғри "Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн билан гаплашди. Энди клублар битимнинг молиявий шартларини келишиб олишлари керак. Расмий музокаралар кеча бошланган эди.
Мане ўтган мавсум "Ливерпуль" таркибида барча мусобақаларда 51та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 5та ассист қайд этди. Унинг "қизиллар" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар