UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0

Маъмур Саидқосимов: "Суперлигада супер ҳакамлар ишлашлари лозим" Янгиликлар

Маъмур Саидқосимов: "Суперлигада супер ҳакамлар ишлашлари лозим"

Ҳакамлар футболнинг ажралмас қисмларидан бири ҳисобланади.

Биз ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"ЎФФ раҳбарияти ҳакамлар ишига жиддий эътибор қаратмоқда. Янги мавсумдан бошлаб Суперлига ва про-лига ҳакамлари бир хил формада ишлашади. Куни кеча бу борада ЎФФ президентининг шахсан ўзи ташаббус кўрсатди. Бундан ташқари ҳакамларда жаҳон стандартларига мос келувчи коммуникацион тизим бўлади. Бу алоқа воситаси орқали ҳакамлар ўйин пайтида бир бирлари билан фикр алмашиб тура олишади, бу эса уларнинг ишини қулайлаштиради. Худди Жаҳон чемпионати ва энг кучли Европа миллий чемпионатларида бўлгани каби ҳакамларимизда махсус спрейлар бўлади.


Яна бир катта янгиликлардан бири бу янги мавсумда бизда ҳам видеотакрорлар бўлиши мумкин. Фақат ҳозирча бу режалаштирилмоқда, ҳамда қайси стадионда шароит бўлса захира ҳаками ёнига махсус табло қўйилади ва баҳсли вазиятлар пайтида бош ҳакам такрорий вазиятни томоша қилиши мумкин бўлади. Бундай шароитлар ҳозирги кунда "Насаф", "Локомотив" ва "Бунёдкор" стадионларда бор.


Бундан ташқари 10-20 февраль кунлари бир қатор ҳакамларимиз Туркияда бўлиб ўқув-машғулот йиғинини ўтказишади. Хабарингиз бор, Туркияда Европанинг энг кучли клублари февраль ойида йиғин ўтказишади ва назорат учрашувларини ўтказишади. Ўзбек ҳакамлари айнан мана шу баҳсларда ишлаб ўз тажрибаларини ошириб олишади.

Яна бир муҳим масала, бу ҳакамларнинг жазоланиши. Ҳозирда ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасининг сиёсати ҳакамларни жазолаш эмас уларни тарбиялашдан иборат. Инсон фактори деган нарса бор, ҳакамлар ҳам инсон эканини унутмаслик керак. Улар ҳам хато қилишади. Яъни ҳакамларимиз ҳар бир ўйиндан сўнг хатолари ҳақида назоратчидан маълумот олишади ва ўша хатолардан хулоса чиқаришади. Бироқ агар қасддан ёки атайин хатолар қилса, бир жамоага очиқчасига ён босишлар кузатилса ўша ҳакам билан хайрлашамиз.

ПФЛ бош директори айтганидек ҳакамларнинг маошлари кейинги йилдан икки баравар оширилади. Бу ҳам ҳакамларга ўйинларни адолатли бошқаришлари учун қилинган ишлардан бири.

2018 йилдан бошлаб олий лигамиз Суперлига деб юритилар экан. Демак Суперлигада супер ҳакамлар ишлаши лозим. Биз бу борада ишлашда давом этамиз", - дейди Маъмур Саидқосимов.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика