Малком: "Бавария" - дунёнинг энг йирик клубларидан бири, бироқ АПЛ ҳам қизиқ"

Aslanov Jasurbek
21 мар 2018, 17:43
"Бордо" хавбеки Малком келажакда қайси клубни танлаши мумкинлиги ҳақида айтиб берди.

"Бавария" - дунёнинг энг йирик буюк клубларидан бири, улар сафида ўйнаш орзуимнинг рўёби бўлар эди. Улар менинг номзодимни кўриб чиқаётганидан мамнунман.

Ўз ўйинимни кучайтириш учун ишлашда давом этаман, ким билади, тез орада Мюнхен клубига ўтарман.

"Бордо"ни тарк этиш вақти келди деб ўйлайман. Яхши ишладим, клубдан миннатдорман. Менга янги нишон керак, мақсадларим кўп.

АПЛда ўйнаш ҳам қизиқ. Инглиз тилини тез ўргандим, муаммоларга дуч келганим йўқ. Англияга кўникиб кетишим осон бўлади деб ўйлайман" - дейди Малком.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Germany

Сўнгги янгиликлар

Барча ›