UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  28 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  1 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  3 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  10 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  8 21:49"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози  2 21:25Лаутаро Мартинес "Барселона"га қарши жароҳат билан ўйнаганини айтиб берди  2 21:02Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлидаги охирги йиғинни бошлади  6 20:42"Ман Юнайтед" Малайзиядаги йиғинда Жануби-Шарқий Осиё юлдузлар жамоасига ютқазди  2 20:20Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди  3 20:05Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ   6 19:45Игорь Сергеев: "Астойдил тайёрланамиз ва шунга монанд жанг қиламиз"  27 19:35Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"  12 19:25Францияга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1

Максим Шацких Суперкубок финали олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Максим Шацких Суперкубок финали олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Эртага Ўзбекистон Суперкубоги-2025 учрашуви бўлиб ўтади.

Унда "Андижон" ва "Насаф" жамоалари тўқнаш келади. Мазкур беллашув олдидан "бургутлар" устози Максим Шацких ва футболчи Дониёр Абдуманнопов фикрларини билдирди. 



"Финаллар ҳар доим қизиқ бўлади. Мухлислар яхши атмосфера ярата олишига ишонаман. Финаллар ҳар доим қизиқарли кечади. Эртага интенстив ва томошабоп футбол намойиш этишга интиламиз. Ғалаба қозониб, "Андижон" тарихида ўз номнини қолдиришни мақсад қилганми" - дея фикр билдирди Максим Шацких эртанги финал олдидан.


"Жамоада кайфият аъло даражада ва барча эртанги учрашувга тайёр. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига ҳам умид қиламиз" - Абдуманнопов


- Суперкубок финалидаги учинчи иштирокингиз бўлади. Бунга қадар икки маротаба "Пахтакор" бош мураббийи сифатида "Насаф"га имкониятни бой берган эдингиз. Учинчи имкониятда Суперкубокни қўлга киритиш сиз учун қанчалик аҳамиятга эга?


- Бу статистика менга қўшимча мотивация бермайди. Футболчилар учун эса, албатта. Икки маротаба Суперкубок финалида ютқаздим деб ўйлаб ўтирмайман. Ўтган финаллар тарихга айланиб улгурди. Биз ўз ўйинмизни намойиш этишимиз керак бўлади. Майдонга курашиш учун чиқишимиз аниқ. Барчасини ўйин жараёнида билиб оламиз.

- Жамоага келганингиздан бери нималар ўзгарди деб ўйлайсиз? Қайси жабҳалардан кўнглингиз тўлмоқда ва камчиликлар ҳақида айтиб ўтсангиз...


- Биз иккита ўйин ўтказдик. Дастлабки ўйинда "Шўртан"га мағлуб бўлдик. "Сурхон"га қарши ўйинда эса ғалаба қозона олдик ва омадсиз серияни ниҳоят якунлай олдик. Ҳозир яхши кайфиятда финал баҳсига етиб келдик. Эртага стадионга келган ишқибозлар жамоалар намойиш этган ўйиндан кўнгли тўлади деб ўйлайман.


- Ўтган йили Суперкубокни пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эдингиз. Бу сафар пенальтиларга тайёргарлик кўрасизларми?


- Бугун пенальтиларни машқ қиламиз. Менинг фикримча, пенальтиларни яхшироқ ижро этиб бўлмайди. Бугун, машғулот сўнгида илк маротаба машқ қилиб кўрамиз. "Лотерея"га қадар етиб бормасдан ўйин натижасини ҳал қилишни истаган бўлардим. Серияда ким яхшироқ тепа олишини бугун билиб оламиз.


- Ўтган мавсумда "Андижон" стандрат вазиятлардан кўп голлар ураётган эди. Сиз ҳам ушбу жабҳада иш олиб боряпсизми?


- Биз ҳар бир деталлар устида иш олиб борямиз. Ўтган мавсумда жамоада бошқа таркиб эди. Мендан олдинги мураббийлар штаби стандартларга катта эътибор қаратганди. Мен эса бунчалик катта эътибор бермайман, аммо эртага янгича эпизодлардан фойдаланамиз. Стандартлардан фойдаланишда бир нечта вариантларимиз бор.


- "Андижон"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг "Ультрас" жамоани қайд этаётган натижалардан норози бўлди. Мухлислар ҳатто футболчилар билан ҳам учрашишди. Агар эртага "Андижон" Суперкубокни қўлга кирита олса, ушбу соврин "Ультрас" ва жамоа ўртасидаги муносабатларни яхшилай оладими? Мухлислар ва клуб ўртасидаги ҳозирги муносабатлар қандай?


- Барчаси ажойиб. Мен улар билан ҳар куни кўришаман. Олдин нималар содир бўлгани муҳим эмас. Ҳозир эса принциплар бошқача. Мен мухлислар етакчиси деярли ҳар куни гапламаяпман. "Андижон" таклифини қабул қилганимга "Ультрас" мухлислар гуруҳи сабабчи. Улар Ўзбекистондаги энг катта ва кучли мухлислар гуруҳи. Мен улардан бир нарсани илтимос қилдим. Сабрли бўлишни, сабаби клубга келиб, бир куннинг ўзида барчасини ўзгартириб юбориб бўлмайди. Бу имконсиз. Олдимизда кичик танаффус бор ва ушбу танаффус давомида кичик йиғин ўтказамиз. Биринчи давранинг якунида дастлабки ўйин суратимизни намойиш этишимиз керак. Мухлислар ҳам барчасини тушунишмоқда. Тўғри, барча ғалаба қозонишни истайди. Шунингдек биз ҳам.


Дониёр Абдуманноповга савол

- Статистикага қарасак, сиз Максим Шацких қўл остида энг яхши ўйинингизни намойиш этасиз. Максим Шацких сиз учун энг қулай мураббий деб ҳисобласак бўладими?


- Александр Хомяков қўл остида камроқ имкониятга эга бўлдим. Бунинг сабаби шу деб ўйлайман. Сўнгги ўйинларда эса 90 дақиқа давомида ўйнаяпман. Менинг фикримча, сабаби шу.

Максим Шацкихдан қўшимча

- Ўз фикримни айтиб ўтсам. Менинг фикримча, Абдуманнопов ҳужум чизиғидаги энг яхши футболчилардан бири. Ушбу футболчи ҳар бир рақибга қарши фарқни келтириб чиқариши мумкин. Бундай футболчилар жуда кам. Дониёр нега ҳали ҳамон терма жамоага чақирилмаганини билмайман. Ҳеч бўлмаса, бир маротаба чақириб имконият бериб кўришга лойиқ. У ҳали ўз сўзини айтади.


- "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг жамоада бор-йўғи 16та футболчи бор. Қолганлар "лазарет"да деган эдингиз. Эртага майдонга туша оладиган ёки ҳали ҳамон тикланишга улгурмаган футболчилар ҳақида айтиб ўтсангиз.


- Мен эндигина жамоани қабул қилиб олганимда 6та асосий таркиб футболчилари жароҳат олган эди. Бир нечта футболчилар сафга қайтди, аммо уларнинг фамилиясини айтиб ўтирмайман. Афсуски, етакчимиз Олег Зотеев узоқ вақтга сафдан чиқди. Ишонаманки, Зотеев тезда тикланада олади ва яна жамоага ёрдам беради. Ўринбосарлар таркибидан ҳам ёш йигитларни жалб этганмиз. Ёш йигитчалар "Бунёдкор" стадионини биринчи маротаба кўраётган бўлса керак. Имконият бўлса, уларни ҳам майдонга туширамиз.


- "Андижон"да таянч ярим ҳимоячиси позициясида муаммо бордек. Жамоадаги футболчиларнинг салоҳияти бўш қолаётган позицияларни ёпишга етадими? Масалан, ўтган мавсум таянч зонада Леван Арвеладзе ўйнаган эди. Янги мавсумда эса Арвеладзе каби футболчи йўқдек.


- Муҳаммадкарим Тоиров сафга қайтди. Легионерларни эса мен жамоага олиб келмаганман. Кўнглим тўлмаётган легионерлар ҳам бор. Уларнинг ўрнига бошқа футболчиларни кўриб чиқамиз. Трансферлар ойнаси очилишига бир ярим ой вақт бор. Таркибда глобал муаммолар бор демайман, аммо мени қониқтирмаётган жиҳатлар ҳам бор. Футболчиларни бизга кераклигича ўзгартира олмасак, бошқа номларни қидирамиз. Қарор менда бўлганида, мен бошқа футболчиларни жалб этган бўлардим. Ҳозир бор ресусрдан фойдаланишимиз керак.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
27 май 00:32:16
насрилло
НАСАФ доим килиб юрган ишини килади!!!Андижон жамоаси бугунги уйинда жудаям кучсиз тушкун холда келяпди!!!Лекин Хар иккала жамоага омад тилайман!!!
+1   
27 май 00:19:50
Hamza Yuldoshev
Ман Максга Пахтакорга келганида хам қарши эдим. Андижонга келиши яхши эмас. Украинада уруш бўлмаганда икки дунёда хам Ўзбекистонга келмасди..
Андижон ўзини атрофидан мураббий топиши керак. Бегона Андижонга борини бермайди. Ўзимизники ўзимизга жон беради. Хали хам кеч эмас махаллий мураббий топиш керак. Олға Ўзбегим!!!
+1   
26 май 21:31:11
Abbosxon Parpiev
Тугри сал беманирок гап шуни урнига узбекча Суз ишлатишса тугри буларди шу биз Узбекларга хайронман жинни кетти бемани номлар уйлаб топишадида худди сизни исмизга ухшаб
   
27 май 05:17:23
Бахтиёр Ашуров
Hamza Yuldoshev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ман Максга Пахтакорга келганида хам қарши эдим. Андижонга келиши яхши эмас. Украинада уруш бўлмаганда икки дунёда хам Ўзбекистонга келмасди.. Андижон ўзини атрофидан мураббий топиши керак. Бегона Андижонга борини бермайди. Ўзимизники ўзимизга жон беради. Хали хам кеч эмас махаллий мураббий топиш керак. Олға Ўзбегим!!!
Макс россиядан тошкентга келганида. Украинада қанақа уруш бўлиятувди?
   
27 май 00:35:01
насрилло
Ультрас шу уйиндан кейин таркалиб кетмасайди!!!
   
26 май 23:33:45
Жахонгир-9
Ravshan Xomidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ultras anjancha shevadagi gapde bitta .
«Ультрас» — организованные группы из болельщиков для поддержки спортивных команд,
   
26 май 22:37:04
Бахтиёр Ашуров
Ravshan Xomidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ultras anjancha shevadagi gapde bitta .
Ультрас - деб илғаб қийин бўлган тездикка айтилади. Яъни бургутлар тез ҳаракатланади - демоқчида!
   
26 май 21:07:54
Shox Ruxbek
Ultras nima degani? Shuyam gapmi?
   
26 май 21:02:22
NEWS 24
Menimcha bitta oyinga jamoani tayyorlay olsa bo'ladi faqat murabbir sexrli sozni topa olish kerak qishki transfer juda saviyasiz oyinchilarni xarid qilishdi yoshroq shijoatli oyinchilarni kerak arveladzeni orni bilinyapdi markazdi zor ushlab berardi zoteev qaytmasa xam mayli jamoani 70% yangilash kerak
-1   
26 май 23:38:15
Sardorbek..
Shox Ruxbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ultras nima degani? Shuyam gapmi?
Senga o'xshagan zamondan orqada qogan qishlaqilar tushunmedi qanaqa so'zligini
-1   
26 май 22:17:36
Ravshan Xomidov
Ultras anjancha shevadagi gapde bitta .
-1   
26 май 21:10:39
Saidjahon
Shox Ruxbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ultras nima degani? Shuyam gapmi?
Iltimos boshlamelar yoqmasa kirmenidi nima qilasiz odamni asabiga tegib.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика