UZ

Сўнгги янгиликлар

13:36ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан қанча даромад топиши маълум  1 13:09"Манчестер Сити" Грилишнинг ўрнига Рэмзини олиб келмоқчи  2 12:42"Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси фаолиятини якунлади  3 12:18Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистондаги халқаро мусобақада қатнашади  2 12:00Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью  2 11:41Суперлига старти олдидан. Бахтиёр Ашурматов: "Чемпионлик учун кураш 3 та жамоа ўртасида кечади, бу йил қизиқарли Суперлига кўрамиз"  9 11:25Осиё Кубогига тайёрланаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугундан йиғинга киришади  3 11:02Ўзбекистон U-18 Россия ёшлар термаси билан тўқнаш келади  4 10:43ЕЧЛ. Opta жамоаларнинг 1/4 финалга чиқиш имкониятларини баҳолади   19 10:08Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  15 09:53Расман. Аргентина U-23 терма жамоаси собиқ аъзоси ЦСКА билан шартнома тузди  4 09:27ФИФА томонидан аёллар терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди  0 08:58МЮ жорий мавсум ушбу натижани қайд этган ягона жамоа  4 08:31Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди  11 08:00Бугун Суперлига-2025 мусобақасига старт берилади  4

Максим Шацких: "Қайрат" билан ҳар йили ўйнашни анъанага айлантиришдан хурсанд бўлардик" Янгиликлар

Максим Шацких: "Қайрат" билан ҳар йили ўйнашни анъанага айлантиришдан хурсанд бўлардик"

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ўтказилган "Қайрат" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Барчаси биз кутгандек бўлди. Ўйин ҳар икки жамоа ҳужумлари билан кечди. Мухлисларга ёқадиган футбол бўлди. Биз баҳс охирида тўп киритиб, ғалаба қозондик. Ҳозир биз иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиряпмиз. Якшанба куни Тошкентда Тожикистон чемпиони "Истиқлол" билан майдонга тушамиз. 

Таркибнинг бир гуруҳи уч кун олдин назорат баҳсида ўйнаганди. Бугун иккинчи гуруҳнинг навбати келди.

Тез орада турк клублари билан меморандум имзолаймиз, турли соҳаларда тажриба алмашамиз. Футболчилар ўтишлари амалга ошиши мумкин. Клуб ва раҳбарият турк жамоалари билан илиқ муносабатда. 

Учрашувда баъзи камчиликларни ҳам кўриб олдик. Ўйинчилар сўнгги 10 кунда юқори юкламалар олишди. Бугун ҳеч ким алмаштирилишини сўрамади. Демак, уларнинг жисмоний ҳолати бунга дош берди. Ҳозирликни режадагидек давом эттирамиз. 

"Қайрат" билан ҳар йили ўйнашни анъанага айлантиришдан хурсанд бўлардик. Ишқибозлар учун беллашув катта байрам бўлди. Буни сақлаб қолиш яхши. Бизни жуда илиқ кутиб олишгани, барча қулай шароитлар муҳайё этилгани учун мезбонларга раҳмат айтаман. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика