UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  22 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  3 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4

Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас" Янгиликлар

Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кўп гапириш шарт эмас, жуда хунук ўйин намойиш этдик. Учрашувдан олдин футболчиларга керакли кўрсатмаларни бергандик. Аммо ўйин пайти бунинг тескарисини кўрдик. Нимага бундай бўлганини муҳокама қиламиз.

Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас. Ўринбосарлар жамоасидан таклиф этилганлар бирданига ўйнаб кета олмайди. Футболчи бир деганда зўр бўлиб қолмайди. Бир-иккита баҳсда яхши кўриниши мумкин, лекин ҳар доим кучли бўлиб қолиш ниҳоятда мураккаб.

Энг катта муаммо ҳимояда мустаҳкам туриш бўлиб қоляпти. Бу жуда катта бошоғриқ. Давралар оралиғида биринчи бўлиб ҳимоя чизиғимизни тартибга солмасак бўлмайди. Иккинчи даврада умуман бошқача ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.

- Бугунги баҳсда майдон маркази бой берилди. 

- Айтганимдек, ёшлар бирданига қўшилиб кета олмаяпти. Кеча ўринбосарларда юрган футболчи бугун асосийда бирданига ўйнаб кета олмаяпти. Ёзги танаффусга бир нечта муаммолар билан чиқяпмиз, энди шуларни ҳал қилиш устида иш олиб борамиз.

- Лука Ускокович нима учун қайдномадан жой олмаяпти?

- Чунки унда жароҳат бор ва даволаняпти. Суперкубок ўйинида жароҳат олганди, шундан бери даволанишда. Бугун аксар футболчиларимиз ўзларига хос бўлмаган чизиқда ўйнашди ва бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳар ким ўз меҳнатига қараб имконият оляпти.

- Илҳом Абдуғаниевнинг мухлисларга қилиғи ҳақида фикрингиз?

- У яхши иш қилмади ва бунинг учун жазоланади. Мухлис сени ҳатто ҳақорат қилса ҳам ўзингни босиб туришинг керак. Мен мухлислар нима деб ҳайқирганини эшитмадим, лекин трибунадан норозилик келаётгани сезилиб турди. Футболчи эса бунга жавоб қайтарди ва тўғри иш қилмади. Балки мен трибунада бўлганимда, мен ҳам шундай қилган бўлармидим. Чунки ўйинимиз ҳақиқатан расво бўлди. Гап мағлубиятда эмас, гап ўз ишига бўлган муносабатда. Ҳамма ўз иши учун жавоб бериши керак.

- Иккинчи давра олдидан "Пахтакор"дан футболчилар таклиф этилади деган гаплар юрибди.

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Агар Азмиддиновни олсак яхши бўларди, лекин бу осон бўлмайди. Бунинг учун музокара ўтказиш, клуб раҳбарияти билан гаплашиш керак. Фақат шуни айтишим мумкин, Азмиддиновнинг бизга фойдаси тегади.

- Ёзги танаффусда жамоани кимдир тарк этадими?

- Шундай бўлиши мумкин. Шунчаки сон учун футболчини ушлаб тургандан фойда йўқ. Кимлардир кетиши кутилмоқда, ҳаммаси кейин маълум бўлади. Футболчи ишлаши ва ўйнаши керак. Майдонга тушишга имкон бўлмаса, олиб ўтиргандан нима фойда. Шундай экан, ким биландир хайрлашамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика