Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади
03 окт 09:39
Янгиликлар
Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Майну "Атлетико" эътиборига тушди.
"Daily Mail" маълумотига кўра, айни дамда "қизил иблислар" тарбияланувчисига "Реал" ва "Наполи" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. "Реал" ёзда футболчини ижарага олишга ҳаракат ҳам қилиб кўрганди. "Қироллик клуби" ҳали ҳамон Майну учун курашдан чиқмаган.
Қайд этилишича, Майнунинг агенти "Атлетико"нинг бир қанча футболчилари билан ишлайди. Ушбу фактор Майнунинг "Атлетико"га ўтишига сабаб бўлиши мумкин.
Кобби ушбу мавсумда МЮ таркибида 5 ўйинда қатнашиб, 1та голга ассист бўлди. Унинг клуб билан келишуви 2027 йилга қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар