UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Любинко Друлович: "Осиё чемпионатида жуда мураккаб гуруҳдан ўрин олдик" Янгиликлар

Любинко Друлович: "Осиё чемпионатида жуда мураккаб гуруҳдан ўрин олдик"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 11 ва 14 октябрь кунлари Жанубий Корея олимпия термасига қарши сафарда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Айни пайтда терма жамоамиз мазкур ўйинлар олдидан пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Любинко Друлович қитъа чемпионатига тайёргарлик жараёни ва қуръа натижалари хусусида ўз мулоҳазаларини билдирди.

- Даставвал яқинда бўлиб ўтган қуръа тўғрисида фикр билдириб ўтсам. Осиё чемпионатида жуда мураккаб гуруҳдан ўрин олдик. Зеро гуруҳимиздан жой эгаллаган ҳар бир терма жамоа қитъада етакчилар сирасига киради. Шу боисдан олдинда бизни жуда қизиқарли ва шиддатли тўқнашувлар кутаётгани тайин.

Лекин ҳали мусобақага етарлича вақт бор ва биз режа асосида тайёргарлик жараёнини давом эттиряпмиз. Яқинда Эрон олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказган эдик. Ушбу рақиб тўғрисида етарлича тасаввурга эгамиз. Энди эса Жанубий Корея билан ҳам баҳс олиб борамиз. Биласизми, биз ушбу рақиблар билан ўртоқлик ўйини ўтказиш масаласини қуръадан анча аввал келишиб олган эдик. Қуръа эса айнан ўртоқлик ўйинларида ҳам тўқнаш келган терма жамоаларни бизга тақдим этди. Нима ҳам дея оламиз, қуръа натижаларини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди.

Терма жамоамиз тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Йигитларнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлмоқда. Мен ўз шогирдларимга ишонаман. Айни пайтда бир қатор жароҳатланган ўйинчилар сафимизда эмас. Қолаверса, айрим футболчиларимиз миллий терма жамоага жалб этилган. Осиё чемпионатига қадар ҳали яна йиғинлар ташкил этамиз. Ўйлашимча, декабрь ойидаги йиғинда тўлиқ таркиб билан шуғулланамиз. Секин-аста таркиб асоси шаклланиб бормоқда. Терма жамоага номзод ҳар бир футболчида Осиё чемпионатига бориш имкони мавжуд. Уларнинг ичидан энг саралари қитъа биринчилигига йўл олади, - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди тажрибали мутахассис.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика