Любинко Друлович: “Эрон 20 дақиқа яхши ўйнади. Хитой билан баҳс биз учун ҳал қилувчи бўлади”
09 янв 2020 17:48
Янгиликлар
Любинко Друлович: “Эрон 20 дақиқа яхши ўйнади. Хитой билан баҳс биз учун ҳал қилувчи бўлади”
“Рақибларимиз жисмонан кучли экан. Лекин биз яхши ўйин ўтказдик. Ғалабага яқинроқ эдик. Имкониятлардан фойдалана олмадик. Кейинги учрашувларда очколар ўрнини тўлдирамиз.
Тўғри, Қодирқулов ва Алижонов оғир мавсум ўтказишди. Балки бугун озгина ўйинга кириша олишмаган бўлсада, кейинги учрашувларда улар ўз даражасини кўрсата оладилар.
Эрон 20 дақиқа яхши ўйнади. Биз эса қолган дақиқаларда ташаббус билан ўйнадик. Голда оддий хатога йўл қўйдик. Охирида эса биз бир нечта ажойиб имкониятларда гол уролмадик. Майли, биз очко йўқотдик. Аммо ишончимиз сақланиб қолди.
Осиё чемпионатида ғалаба қозониш қийин, айниқса кетма-кет. Биз мана шу йўлни босиб ўтмоқчимиз. Хитой билан учрашув биз учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ўйлайманки биз уни ўз даражамизда ўтказамиз.
Гуруҳимиз кучли. Очко йўқотишимиз мумкин эмас. Жанубий Корея фаворит. Аммо биз кейинги ўйинларда фақат 3 очко оламиз деган умидим бор.
Мен таркибда йўқ ўйинчилар ҳақида гапиришни истамасдим. Биз айни вақтда энг яхшиларини жалб қилдик. Марказда бизда кучли ўйинчилар етарли. Албатта, мен ҳам катта танлов хоҳлайман, бироқ бизда учрашувда 11+3 ўйинчи ишлатиш имкони бор”, - деди Любинко Друлович.
Фикрлар