UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Любинко Друлович: “Эрон 20 дақиқа яхши ўйнади. Хитой билан баҳс биз учун ҳал қилувчи бўлади” Янгиликлар

Любинко Друлович: “Эрон 20 дақиқа яхши ўйнади. Хитой билан баҳс биз учун ҳал қилувчи бўлади”

U-23 Осиё чемпионати 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўйиндан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

“Рақибларимиз жисмонан кучли экан. Лекин биз яхши ўйин ўтказдик. Ғалабага яқинроқ эдик. Имкониятлардан фойдалана олмадик. Кейинги учрашувларда очколар ўрнини тўлдирамиз.

Тўғри, Қодирқулов ва Алижонов оғир мавсум ўтказишди. Балки бугун озгина ўйинга кириша олишмаган бўлсада, кейинги учрашувларда улар ўз даражасини кўрсата оладилар.

Эрон 20 дақиқа яхши ўйнади. Биз эса қолган дақиқаларда ташаббус билан ўйнадик. Голда оддий хатога йўл қўйдик. Охирида эса биз бир нечта ажойиб имкониятларда гол уролмадик. Майли, биз очко йўқотдик. Аммо ишончимиз сақланиб қолди.

Осиё чемпионатида ғалаба қозониш қийин, айниқса кетма-кет. Биз мана шу йўлни босиб ўтмоқчимиз. Хитой билан учрашув биз учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ўйлайманки биз уни ўз даражамизда ўтказамиз.

Гуруҳимиз кучли. Очко йўқотишимиз мумкин эмас. Жанубий Корея фаворит. Аммо биз кейинги ўйинларда фақат 3 очко оламиз деган умидим бор.

Мен таркибда йўқ ўйинчилар ҳақида гапиришни истамасдим. Биз айни вақтда энг яхшиларини жалб қилдик. Марказда бизда кучли ўйинчилар етарли. Албатта, мен ҳам катта танлов хоҳлайман, бироқ бизда учрашувда 11+3 ўйинчи ишлатиш имкони бор”, - деди Любинко Друлович.

Рейтинг: -74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика